Биомедицина ва амалиёт журнали

«Journal of Biomedicine and Practice» халқаро, тақризланувчи журнал фундаментал ва клиник тиббиёт бўйича кенг қамровли материаллардан иборат бўлади. Асосий мавзуларга қуйидагилар киради ва бу билан чекланиб колмайди: Физиология, Биокимё, Биофизика, Биотехнология, Молекуляр биология, Тиббий генетика, Иммунология, Микробиология, Вирусология, Патология, Гематология, Кардиология, Дерматология, Шошилинч тиббиёт, Эндокринология, Гастроэнтерология, Гериатрия, Юқумли касалликлар, Нефрология, Акушерство ва Гинекология, Аллергология, Онкология, Офталмология, Ортопедия, Педиатрия, Фармакология, Соғлиқни сақлаш, Пулмонология, Радиология, Реабилитация, Жарроҳлик, Урология.

Халқаро, тақризланувчи online «Journal of Biomedicine and Practice» таҳарририяти назарий ва амалий тиббиёт соҳасидаги мутахассисларни, биомедицина ва клиник амалиётнинг ҳозирги ҳолатига ва ривожланиш истиқболларига қизиқиш кўрсатаётганларни хамкорликга таклиф қилади.
«Биомедицина ва амалиёт журнали»да нашр, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар тадқиқотчиларига, шунингдек, ўзларини ва илмий кашфиётларини эълон қилишдан манфаатдор бўлган барча муаллифларга имконият яратади.

Журналнинг даврийлиги уч ойда 1 марта (йилига 4 та).
Журнал нашрнинг шаҳри – Тошкент.
Журналда нашр этиладиган материалларни масъул муҳаррирга қуйидаги электрон почта орқали юбориш керак: medic@tadqiqot.uz

Журнални Scopus ва/ёки Web of Science халқаро илмий базаларида индекслаштириш режалаштирилмоқда.

Бош муҳаррир

Ризаев Жасур Алимжанович – тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат стоматология институти ректори

ORCID ID: 0000-0001-5468-9403 

Хаитов Рахим Мусаевич – – Россия Федерацияси Фанлар академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби, Россия ФТБА «Иммунология институти ДИМ» ФДБТ илмий рахбари

Jin Young Choi –Сеул миллий университети Стоматология мактаби оғиз ва Юз-жағ жаррохлиги департаменти профессори, Жанубий Кореянинг Юз-жағ ва эстетик жаррохлик ассоциацияси президенти

Акбаров Миршавкат Миролимович – доктор медицинских наук 

Таҳририят кенгаши

Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич – тиббиёт фанлари доктори, Стоматология ва юз-жаг жарроҳлик илмий-амалий маркази, Тошкент Давлат стоматология Институти.

ORCID ID: 0000-0002-9309-3933

Саидов Саидамир Аброрович – тиббиёт фанлар доктори, доцент, фармакология ва клиник фармация кафедраси мудири, Тошкент фармацевтика институти

ORCID ID: 0000-0002-6616-5428

Тураев Феруз Фатхуллаевич – тиббиёт фанлари доктори, ортирилган юрак нуқсонлари бўлими, В.Ваҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази

ORCID ID: 0000-0002-6778-6920

Худайкулова Гулнара Каримовна – тиббиёт фанлар доктори, доцент, Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси, Тошкент тиббиёт академияси

ORCID ID: 0000-0002-1119-4491

Абзалова Шахноза Рустамовна к.м.н., доцент – ТошПТИ. Илмий ва илмий – педагогларни тайёрлаш булими бошлиги. Узбекистонда гистология фанининг шаклланиши ва унинг тараккиёт боскичлари.

Bakhtinur Khudanov – Associate professor of Tashkent State Dental Institute, Adjunct professor of Yonsei University College of Dentistry, South Korea

Мавлянов Фарход Шавкатович – тиббиет фандар доктори, болалар хирургияси кафедраси доценти в.б., Самарканд давлат медицина институти

Фарманова Нодира Тахировна – фармацевтика фанлари номзоди, доцент, Тошкент фармацевтика институти фармакогнозия кафедраси доценти

Нашрга оригинал, илгари нашр қилинмаган мақолалар ва журнал мавзусига мос келадиган материаллар қабул қилинади. Оригинал мақоланинг ҳажми 10-12 бетдан ошмаслиги керак, амалиётдан эслатмалар – 4-5 бет, адабиётлар шарҳи ва маърузалар – 20 бетгача.
Қўлёзманинг номи:

Мақола ва бошқа материаллар сарлавҳаси этарлича қисқа, мазмунга мувофиқ ва 12 сўздан ошмаслиги керак.

Муаллифлар:
Муаллифларнинг тўлиқ номлари қуйидаги тартибда тўлиқ қайд этилиши керак: исми, отасининг исми, кейин унинг фамилияси, икки ёки ундан ортиқ муаллифлар учун вергул билан ажралиб турилади. Охирги муаллиф қолган муаллифдан «ва» сўзи билан ажратилиши керак. Муаллифлар фамилиядан кейин юқори кўрсаткичда рақамланган бўлиши керак.

Муаллиф (лар) нинг иш жойи:

Ушбу маълумот қуйидаги тартибда тақдим этилиши керак: кафедра (бўлим, клиника, лаборатория, гуруҳ ва ҳоказо), институт ва мамлакат.

Ёзишмаларга жавобгар муаллиф:

Исми, отасининг исми, кейин унинг фамилияси, бўлими (бўлим, клиник, лаборатория, гуруҳ, ва ҳоказо), муассаса, мамлакат, тўлиқ почта манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили келтирилган бўлиши керак.

Абстракт ва калит сўзлар:

Абстракт рус, ўзбек ва инглиз тилларида қисқа ва аниқ бўлиши керак ва 150 сўздан ошмаслиги керак. Абстракт остида «Калит сўзлар» ёзуви жойлаштирилган. Мақолада рус, ўзбек ва инглиз тилларида 3-5 та калит сўз ва иборалар бўлиши керак.

Кириш:
Мақолада тадқиқотнинг мақсади ва мақола ёзилиш вақтида илмий муаммонинг холати акс этиши керак

Усуллар:
Материаллар шунингдек, тадқиқот усуллари тавсифланади. Тадқиқот усуллари янги бўлса батафсил тавсифланган бўлиши керак, бошқа тадқиқотчилар фойдаланиши учун.

Натижалар ва мунозара:

Натижалар ва мунозаралар кенгайтирилган шаклда тақдим етилиши керак (жадваллар ва тасвирлар ёрдамида), шунингдек илгари нашр этилган натижаларни қиёслаш тахлили, уларнинг талқини, гипотетик моделлар ва бошқалар шакллантирилади.

Хулоса:
Мақола, кириш қисмида қўйилган саволларга жавобларни ўз ичига олиши керак, аниқ хулосалар кўрсатилиши шарт.

Миннатдорчилик:
Қўлёзмада молиявий ёрдам кўрсатган барча шахслар ва ташкилотларни, шунингдек, бошқа молиявий ёки шахсий иштирокларни эслатиб ўтилиши керак.

Адабиётлар рўйхати:

Биомедицина ва амалиёт журнали нашрчилари Америка Психологлар Ассоциацияси (АРА) томонидан ўрнатилган қоидаларга амал қиладилар. Сиз http://www.bibme.org/ автоматик тизимидан фойдаланишингиз мумкин.

Рўйхатга киритилган ишлар, жумладан, сўнгги 5 йил ичида нашр қилинган бўлиши керак.
Оригинал тадқиқот мақолалари адабиётлар рўйхати 30 манбадан ошмаслиги керак, адабиетлар шархи эса 50 ошмаслиги тавсия этилади.

Адабиётлар рўйхати намуна (дастлаб инглиз тилида нашр этилган адабиётлар):

Журнал мақола:

Van der Geer, J., Hanraads, J. A. J., & Lupton R. A. (2000). The art of writing a scientific article. Journal of Scientific Communications, 163, 51-59.

Китоб:
Strunk, W., Jr., & White, E. B. (1979). The elements of style. (3rd ed.). New York: Macmillan.

Китобдаги боб:
Mettam, G. R., & Adams, L. B. (1994). How to prepare an electronic version of your article. In B. S. Jones, & R. Z. Smith (Eds.), Introduction to the electronic age (pp. 281-304). New York: E-Publishing Inc.

Веб-ресурс:
Smith, Joe, (1999), One of Volvo’s core values. [Online] Available: http://www.volvo.com/environment/index.htm (July 7, 1999)

Адабиётлар рўйхати намуна (дастлаб рус тилида нашр этилган адабиётлар):
Манба маълумотлари транслитерация қилиниши керак, номи инглизчага таржима қилиниши керак.

Bazhenova, N. G. (2011). Organ studencheskogo samoupravleniya: organizatsiya ili samoorganizatsiya? [Students self-management union: organization or self-organization?]. Pedagogicheskoe obrazovanie i nauka, (4), 67-72.

Gura, A.V. (2002). Slavyanskaya myphologia [Slavic mythology]. (2 nd ed.). Moskva: Mezhdunarodniye otnosheniya.

Жадваллар
Ҳар бир жадвални 2 интервалда алоҳида саҳифага жойлаштиринг. Жадвалларни фотосурат сифатида топширманг. Жадвалларни кетма-кет, матнда биринчи эслатиш тартибида рақамланг. Ҳар бири учун қисқа ном беринг. Жадвалдаги ҳар бир устун қисқа номга эга бўлиши керак (қисқартмалардан фойдаланишингиз мумкин). Барча тушунтиришлар, эслатмалар (изоҳлар)да жойлаштирилган бўлиши керак.Ҳар бир жадвал матнда айтиб ўтилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Тасвирлар (расмлар)

Чизмаларнинг тўлиқ тўпламларини тақдим қилинг. Тасвирларни профессионал тарзда бўяш керак; қўлда ёзилган чизмалар қабул қилиниши мумкин эмас. Тасвирлар оқ қоғозда тайёрланган, уларнинг сифати сканерлаш талабларига жавоб бериши керак. Чизмаларнинг электрон версиялари алоҳида файлларда тақдим этилади. Тасвирнинг тавсия этилган кенглиги 14 см дан ошмаслиги керак, баландлиги 18 см дан ошмаслиги тавсия этилади. Сканерлаш материаллари камида 300 dpi бўлиши керак.

Ўлчов бирликлари

Узунлиги, баландлиги, кенглиги ва ҳажмини ўлчаш метрик бирликларда (метр, килограм, литр) ёки уларнинг каср қисмларида кўрсатилиши керак. Ҳароратни Целсий даражасида ва артериал қон босим симоб миллиметридаги ўлчовида курсатилиши керак. Барча гематологик ва биокимёвий кўрсаткичлар метрик тизимнинг бирликларида (Халқаро бирликлар тизими – СИ) тақдим этилиши керак.

Қисқартмалар ва белгилар

Фақат стандарт қисқартмалардан фойдаланинг. Мақоланинг сарлавҳасида ва абстрактларида қисқартмалардан фойдаланманг. Қисқартма матнда биринчи марта ишлатилишдан олдин (стандарт ўлчов бирлигидан ташқари) бўлиши керак.