Маданият чорраҳалари

Маданият чорраҳалари электрон журнали (http://journals.uz/jurnallar/art/) — маданият ва санъат фанларининг ривожланишига хизмат қилади. Журналнинг ихтисослашуви – санъат фанлари. Электрон журнал уч ойда бир марта эълон қилинади. Электрон журнал саҳифаларида миллий ва хорижий муаллифларнинг замонавий техника фани ютуқлари, инновацион ғоялари ва истиқболлари борасида илмий мақолалари эълон қилинади.

Бош муҳаррир:
Юсупова Марина Римовна – санъатшунослик фанлари номзоди, доцент

Маматқосимов Жаҳонгир Абирқулович – доцент (масъул котиб)

Абдуллаев Саъдулла Асадуллаевич – Ўзбекистон Бадиий Академияси Академиги,  Ўзбекистон  Республикаси Санъат арбоби, профессор.

Маврулов Абдухалил Абдулхаевич – тарих фанлари доктори, профессор

Иброҳимов Оқилхон Акбарович – санъатшунослик фанлари доктори , профессор

Раҳматуллаева Дилфуза Назруллаевна – Санъатшунослик фанлари доктори. 17.00.01 – “Театр санъати”

Исакулова Нилуфар Жаникуловна – педагогика фанлари доктори, профессор

Нишонбоева Қундузхон Вахобовна – тарих фанлари номзоди, доцент

Хайтматова Сабохат Агзамовна – санъатшунослик анлари номзоди, доцент

Худоев Ғани Муҳаммадович – санъатшунослик фанлари бўйича PhD, доцент

Абдужаббарова Мусаллам Лапасовна – Педагогика фанлари номзоди, доцент

Якубов Бахтиёр Чориевич – санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори

Тақдим этилаётган мақолаларга қўйилган талаблар:

  1. Мақолалар ўзбек, инглиз ва рус тилларида минимал 8 саҳифадан иборат бўлиб, Microsoft Word дастурида Times New Roman шрифтида 14 кегль, 1,5 сатр оралиғида, саҳифалар барча томондан 2 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.
  2. Сатр боши – 1,25 см бўлиб, сатрларни энига тўғирлаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш автоматик тарзда бўлиши лозим.
  3. Биринчи қатор марказдан муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, иккинчи қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, e-mail ва телефон рақами, учинчи қаторда саҳафанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг номи ёзилади. Ушбу маълумотлар ўзбек, инглиз ва рус тилларда берилиши лозим.
  4. Кейинги қатордан ўзбек, инглиз ва рус тилларида 150-200 сўздан иборат аннотация берилади.
  5. Кейинги қатордан ўзбек, инглиз ва рус тилларида калит сўзлар берилади.
  6. Кейинги қатордан асосий матн бошланади.
  7. Мақолалар илмий аҳамиятга эга бўлиб, улардаги факт ва фикрлар асосланган ҳамда мустақил маъно касб этиши лозим, плагиат ҳолати тақиқланади. Муаллиф фойдаланилган адабиётларни аниқ кўрсатиши, олинган иқтибосларнинг аниқ манбаларини келтириши лозим.
  8. Web of science ҳамда Scopus тизимидаги журналлардан иқтибослар олиш мақсадга мувофиқдир.
  9. Адабиётларнинг тўлиқ рўйхати асосий матндан сўнг алифбо тартибида кўрсатилиши лозим.