Педагогика ва психологияда инновациялар
“Педагогика фанлари” электрон журнали (www.tadqiqot.uz/ped) — педагогика фанининг ривожланишига хизмат қилади. Журналнинг ихтисослашуви – педагогика фанлари. Электрон журнал уч ойда бир марта эълон қилинади. Электрон журнал саҳифаларида миллий ва хорижий муаллифларнинг замонавий педагогика фанлари ютуқлари, инновацион ғоялари ва истиқболлари борасида илмий мақолалари эълон қилинади.
Таҳрир ҳайъати
Аскаров Аброр Давлатмирзаевич – педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Email: a.askarov@nuu.uz
Мухамедова Дилбар Гафурджановна – Психология йуналиши Бош мухаррири
Джумаев Маманазар Иргашевич – профессор, педагогика фанлари номзоди, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети бошланғич таълим методикаси кафедраси профессор
Уразова Марина Батировна – Педагогика фанлари доктори
Муслимов Нарзулла Алиханович – Педагогика фанлари доктори, профессор
Джораев Мухамматрасул – Педагогика фанлари доктори, профессор
Нурманов Абдиназар Ташбаевич – Педагогика фанлари доктори
Халиков Аъзам Абдусаломович – Педагогика фанлари доктори
Аюпова Мукаррам – Педагогика фанлари номзоди, профессор
Ҳамидов Жалил Абдурасулович – Педагогика фанлари доктори
Тўрақулов Олим Холбўтаевич – Педагогика фанлари доктори
Шорена Дзамукашвили – Педагогика фанлари доктори
Шорена Вахтангишвили – Педагогика фанлари доктори
Саипова Малоҳат Латиповна – Психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Хажиева Ирода Адамбаевна – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали “Гуманитар ва ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент
Асилова Гулшан Асадовна – Доцент, Педагогика фанлари доктори (DSc).
Email: gulshanasilova@gmail.com
Ахмедова Зебинисо Азизовна – фалсафа фанлари номзоди, институт Илмий кенгаши аъзоси, институт марказий услубий комиссияси котиби
Азимова Насиба Эргашовна – Бухоро давлат университети доценти, педагогика фанлари номзоди
«Педагогика ва психологияда инновациялар» журналига
тақдим этиладиган қўлёзмалар учун талаблар
Нашрга оригинал, илгари нашр қилинмаган мақолалар ва журнал мавзусига мос келадиган материаллар қабул қилинади. Оригинал мақоланинг ҳажми камида 10-12 бет бўлиши керак, амалиётдан эслатмалар – 4-5 бет, адабиётлар шарҳи ва маърузалар – 20 бетгача.
Қўлёзманинг номи:
Мақола ва бошқа материаллар сарлавҳаси этарлича қисқа, мазмунга мувофиқ ва 10 сўздан ошмаслиги керак.
Журналга мақолалар ўзбек, инглиз ва рус тилларида қабул қилинади.
- Мақола номи, мазмуннома (аннотация), калит сўзлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилиши лозим.
- УДК келтирилиши лозим.
- Мақола муаллиф(лар) и ҳақида маълумот берилиши керак. У ўз ичига қуйидагиларни олади ( алоҳида варақда):
– Муаллиф (лар) фамилияси исми шарифи ( тўлиқ),
– Иш жойи ва лавозими қисқартиришларсиз,
– Телефони ва электрон почтаси,
– Мақола қўйиладиган журнал рубрикаси номи.
- Мақолага тақриз ва очиқ чоп этиш мумкинлигини кўрсатувчи эксперт хулосаси тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.
- Таҳририятга мақоларни чоп этилган ҳолдаги бир нусхаси керакли ҳужжатлари билан бирга ва электрон варианти тақдим этилади.
Ёзишмаларга жавобгар муаллиф:
Исми, отасининг исми, кейин унинг фамилияси, муассаса, мамлакат, тўлиқ почта манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили келтирилган бўлиши керак.
Абстракт ва калит сўзлар:
Абстракт рус, ўзбек ва инглиз тилларида қисқа ва аниқ бўлиши керак ва 200 сўздан ошмаслиги керак. Абстракт остида «Калит сўзлар» ёзуви жойлаштирилган. Мақолада рус, ўзбек ва инглиз тилларида 7-8 та калит сўз ва иборалар бўлиши керак.
Расмийлаштириш қоидалари
- Мақола Microsoft Word матнли муҳаррирнинг 97-2003 версиясида ёзилган бўлиши лозим (юқори версиялар қабул қилинмайди).
- Ҳужжат майдони: тепадан – 2 см, пастдан – 2 см, чапдан – 3 см, ўнгдан – 1.5 см. Рақамлаш паст ва ўртадан.
- Бирлик интервал, абзац – 1 см.
- Барча мақола фақат Times New Roman – 14 шрифтида терилган бўлиши лозим.
- Формулалар:
– формулалар Microsoft Word 97-2003 нинг формулалар редакторида ёзилиши лозим;
– марказлаштирилади;
– формулалар кетма-кет узлуксиз рақамланади, рақам ҳужжатнинг ўнг тарафидан айланали қавсларда берилади (масалан, (4));
– расм кўринишида сақланган формулалардан фойдаланишга рухсат берилмайди;
– формуладан олдин ва кейин бўш сатр бўлиши керак.
- Жадваллар:
– жадваллар кетма-кет узлуксиз рақамланади;
– албатта жадвални номи бўлиши лозим;
– мақолада жадвал сўзини тўлиқ ёзиш лозим ва уни қисқартириб ёзиш мумкин эмас.
– жадвал тартиб рақами ва сўнгра жадвал сўзи ёзилади;
– жадвал номи марказ бўйича текисланиб ёзилади;
– жадвални ўзини ҳам марказлаштириш лозим;
– аввал жадвал номидан сўнг бўш сатр, сўнгра жадвал рақами ва жадвални ўзидан сўнг бош сатр бўлиши лозим;
– ҳар бир жадвал номи инглиз (мақола рус ва ўзбек тилида ёзилган бўлса) тилига таржима қилинади.
- Расмлар (диаграммалар):
– расмлар ва диаграммаларни рақанлаш кетма-кет амалга оширилади;
– албатта расмларни (диаграмаларни) номи бўлиши лозим ;
– мақолада расм ва диаграммалар учун расм (расм, рис., pic.) сўзидан фойдаланиш лозим (русчада рисунок деб тўлиқ ёзиш шарт эмас);
– расмлар (диаграмаларни) марказлаштирилади ва унинг тагидан номи ёзилади;
– расмдан олдин ва унинг номидан сўнг битта бўш сатр қолдириш керак;
– расмлар (диаграммалар) ихтиёрий график таҳрирловчида қилиниши мумкин ва Microsoft Wordга вектор форматда қўйилиши керак;
– Microsoft Wordда қилинган расмлардан фойдаланиш керак эмас;
-ҳар бир расм номи инглиз (мақола рус ва ўзбек тилида ёзилган бўлса) тилига таржима қилинади;
- Қандайдир сканер қилиб олинган маълумотлардан фойдаланиш тақиқланади (формулалар, жадваллар, расмлар ва бошқалар).
- Мақола учта қисмга бўлиниши керак
- Кириш(Введение, Introduction)
II.Асосий қисм (Основная часть, Main Part)
III. Хулоса (Заключение, Conclusion)
- Мақола охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади.
Фойдаланилган адабиётларга кўрсаткичлар квадрат қавслар орқали кўрсатилади. Масалан, [2]; [1-4, 6] ва бошқалар. Мақолада ушбу келтирилган барча адабиётларга кўрсаткичлар бўлиши лозим.
Фойдаланилган адабиётлар мақоланинг АДАБИЁТЛАР(ЛИТЕРАТУРА, REFERENCES) номли қисмида келтирилади.
Фойдаланилган адабиётлар умум қабул қилинган халқаро меъёрлар асосида расмийлаштирилади.
Мақолани рамийлаштириш кетма-кетлиги
- Биринчи қаторда чап тарафдан УДК ёзилади.
- Иккинчи сатр бўш, учунчи сатрда марказлаштирилган ҳолда мақолани ёзилиш тилидаги номи ёзилади. Мақола номи ярим қора катта ҳарфлар билан ёзилади.
- Иккинчи сатр бўш, тўртинчи сатрда эса марказлаштирилган ҳолда муаллиф(лар)нинг фамилияси и.ш. курсив шрифтида ёзилади.
- Муаллифлар сатридан сўнг бўш сатр, кейинги сатрдан эса мазмуннома ва калит сўзлар учта тилда ёзилади (ҳар бир тилда мазмуннома ва калит сўзлардан олдин мақола номи ва муаллифлари ёзилиши лозим). Мазмуннома ва калит сўзлар қуйидагича жойлашиши лозим: ўзбек тили, инглиз тили ва рус тили.
- Кейин бўш сатр ва мақолани ўзи келтирилади.
Қисқартмалар ва белгилар
Фақат стандарт қисқартмалардан фойдаланинг. Мақоланинг сарлавҳасида ва абстрактларида қисқартмалардан фойдаланманг. Қисқартма матнда биринчи марта ишлатилишдан олдин (стандарт ўлчов бирлигидан ташқари) бўлиши керак.
Мурожат учун телефонлар:
e-mail: info@tadqiqot.uz web: www.tadqiqot.uz