Агропроцессинг

“Агропроцессинг” электрон журнали (www.tadqiqot.uz/agroprocessing) — қишлоқ хўжалигини ривожланишига хизмат қилади. Журналнинг ихтисослашуви – қишлоқ хўжалиги фанлари. Электрон журнал уч ойда бир марта эълон қилинади. Электрон журнал саҳифаларида миллий ва хорижий муаллифларнинг замонавий қишлоқ хўжалиги фани ютуқлари, инновацион ғоялари ва истиқболлари борасида илмий мақолалари эълон қилинади.

Умурзаков Ўктам Пардаевич – и.ф.д, профессор

uktam.umurzakov@gmail.com

Салохиддинов Абдухаким Темирович – и.ф.д, профессор

pepiwm@.mail.ru

Мирзаев Баходир Суюнович – и.ф.д, доцент

Султанов Тохиржон Зокирович – и.ф.д, доцент

tohir-zs@mail.ru

Мирсаидов Мирзиёд – и.ф.д, профессор

theormir@mail.ru

Бакиев Машариф Рузметович – и.ф.д, профессор

bakiev1947@rambler.ru

Хамидов Мухаммадхон Хамидович – қ.х.ф.д., профессор

khamidov_m@mail.ru

Раджабов Абдурахмон – т.ф.д., профессор

aradjturon@mail.ru

Исаев Сабиржан Хусанбаевич – қ.х.ф.д., доцент

sabirjan.isaev@mail.ru

Бокиев Абдужалол – т.ф.н., доцент

abdujolol@mail.ru

Пулатов Алим Салимович – т.ф.н., доцент

alimpulatov@mail.ru

Баратов Рустам – т.ф.н., доцент

rbaratov@mail.ru

Холова Шохиста Абдувоситовна – илмий котиб

ЖУРНАЛГА МАҚОЛАНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАРТЛАРИ

«JOURNAL OF AGRO PROCESSING» илмий электрон журналига тақдим этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган асосий талаблар жаҳон андозалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган PhD тадқиқотлари тизимидаги андозалардан келиб чиқади.

  1. Муаллиф (ёки муаллифлар) томонидан тақдим этилаётган илмий мақола мавзуси “Journal of Agro Processing” илмий электрон журналининг рукнига мос келиши шарт.
  2. Мақола халқаро андозалар талаб доирасидаги қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
  • Мақола мавзуси (Title)
  • Мақола муаллиф(лар)и тўғрисида маълумот (information about the author)
  • Мақола аннотацияси (Abstract)
  • Калит сўзлар (Key words)
  • Кириш (Introduction)
  • Мавзуга оид адабиётлар таҳлили (Literature review)
  • Тадқиқот методологияси (Research methodology)
  • Таҳлил ва натижалар(Analysis and results)
  • Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations)
  • Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати (References)

Мақолалар ўзбек, рус, ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Юборилган мақолаларни барчаси “Антиплагиат” тизимида текширилади.

Журналда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича илмий мақолалар эълон қилинади:

  • Умумий деҳқончилик. Пахтачилик
  • Мелиоратсия ва суғорма деҳқончилик
  • Агрокимё. Тупроқшунослик
  • Мевачилик ва узумчилик. Сабзавотчилик
  • Ўсимликшунослик. Ўсимликларни ҳимоя қилиш.
  • Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бошқариш. Ер тузилиши, кадастр ва ер мониторинги
  • Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш муаммолари
  • Қишлоқ хўжалигини механизатсиялаштириш
  • Зоотехния
  • Ўрмон хўжалиги

Мақолани расмийлаштиришга қўйилган талаблар:

  • Матн – Microsoft Word–2003.
  • Формат – А4.
  • Матннинг икки ёнидан қолдириладиган ўлчам – 2 см.
  • Шрифт – Times New Roman.
  • Мақола матни шрифтининг катталиги – 14.
  • Қаторлар оралиғи (интервал) – 1,15.
  • Хат боши (абзас) – 1,25.
  • Муаллифнинг исми, фамиляси, отасининг исми, иш жойи (ўқиш жойи), лавозими, электрон почта манзили ҳақидаги маълумот мақола юқори қисмининг ўнг тарафига кичик ҳарфларда, ўзбек, рус, инглиз тилларида, курсив (Шрифтнинг катталиги – 14. Қаторлар оралиғи (интервал) – 1) билан ёзилади.
  • Мақоланинг номи ўзбек, рус, инглиз тилларида (Шрифтнинг катталиги – 14) – босма ҳарфларда марказда қўйилади.
  • Қисқача аннотатсия ўзбек, рус, инглиз тилларида (Шрифтнинг катталиги – 12. Қаторлар оралиғи (интервал) – 1) ёзилиши лозим. Сўзлар сони 60-80 тани ташкил этиши мақсадга мувофиқ бўлади.
  • Калит сўзлар – (6 – 10 тадан кам бўлмаган) уч тилда ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади.
  • Матндаги ҳаволалар қуйидаги тартибда шакллантирилади; [1] ёки [2, C.170] ёки [3, C.132, 185, 193].
  • Фойдаланилган адабиётлат рўйҳати алифбо тартибида (Times New Roman; 12 шрифт; 1.0 интервал) кўрсатилиши лозим.

Мақолалар тақриздан ўтказилади. Мақолалар   www.tadqiqot.uz сайти орқали ёки электрон почта орқали   info@tadqiqot.uz  электрон манзилига юборилади.